Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”

Сурхондарё вилоятида Конституциямизнинг 31 йиллиги байрамида янги лойиҳаларни фойдаланишга топшириш тадбирлари давом этмоқда.

Бир неча ой аввал вилоятда энг оғир ҳудудлардан бири саналган Бойсун туманининг олис “Дуоба” маҳалласи бугун янги кўриниш ва аҳоли учун қатор қулайликларга эга бўлган замонавий қиёфада намоён бўлмоқда.

Қисқа муддатда маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида инфратузилмани яхшилаш тадбирлари, жумладан, 2,1 млрд. сўмга 180 ўринли мактаб, 1,9 млрд. сўмга 50 қатновга мўлжалланган шифокорлик пункти, 1,0 млрд. сўмга 80 ўринли мактаб филиали ҳамда 500 млн. сўмга маҳалла идораси биноси қурилиб, жиҳозланди.

Ҳудуддаги қабристон атрофи ўралиб, зиёратчилар учун шароитлар яратилди, шунингдек, 7 та сел-сув тошқинлари зарар етказган йўлларни бетонлаш,  47 км йўлни тошлаш, катоклаб мустаҳкамлаш ҳамда 2 та трансформатор пунктини қуриш, 1,6 км кабел симли ҳаво электр узатиш тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, маҳалланинг Қайроқ ва Гуматак қишлоқларига ичимлик суви тармоғи тортилди. Ҳозирда Дуоба дарёси устидан ўтувчи янги кўприк бунёд этилмоқда.

Қўшалоқ байрамни дуобаликлар кўтаринки кайфиятда, концерт дастури, спорт мусобақалари, фолклор жамоаларнинг чиқишлари билан нишонлашди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев иштирок этиб, бойсунликларни қўшалоқ байрам билан қутлашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?