Фуқаролар мурожаатини тинглаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бугунги кунда ҳар бир раҳбар ходимнинг масъулиятли вазифаси ҳисобланади.
Бойсун тумани ҳокими Баҳодир Шукуров, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтказилган навбатдаги фуқаролар қабули ҳам айнан шу мақсадга қаратилган.
Туман ҳокими, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашган қабулда 30 нафардан ортиқ фуқароларнинг банк кредити олиш, иш билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, тиббий хизматлар ва яна бир қатор масалалар бўйича оғзаки ва ёзма мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилиниб, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган масалалар ўрганиб чиқиш, қонуний тартибда ҳал этиш учун мутасаддиларга муддат берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек суд ва оилавий масалаларда қилинган мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар ва тавсиялар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024