Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас"

Бугун Бойсун тумани ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари 3 декабр – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас" шиори остида тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оилаларга байрам совғалари улашилди.

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюсиясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабр санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб келмоқда.

Меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишни жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан бири сифатида эъзозлаб келади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?