Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Яшил майдонларни кенгайтириш

“Бойсун” давлат ўрмон хўжалигида Бош прокуратурадан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида экология соҳасига оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳудудлардарда яшил майдонларни кенгайтириш, ўрмон хўжалиги ер майдонида  аччиқ бодом, арча, наматак плантатсияларини ташкил қилиш ишлари юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда ўрмон хўжалигида мавжуд дарахтларни муҳофаза қилиш, бўйича ўрмон хўжалиги ходимларига назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, семинарда "Бойсун'" давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида аччиқ бодом, арча ва наматакни кўпайтириш  бўйича лойиҳа тақдимоти намойиш этилди.

Лойиҳани сифатли, муддатида амалга ошириш, янги экиладиган кўчатларни парваришини қатъий назорат қилиш бўйича масъуллар зиммасига вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?