Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Маҳаллаий бюджет маблағнинг сарфланиши бўйича ва туманда амалга оширилган ишлар борасида Бойсун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари  Ф.Нормаматов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жумладан, матбуот анжуманида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари  Ф.Нормаматов томонидан маҳаллий бюджетининг 2023 йил тўққиз ойлик ижроси тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Ўз навбатида, маҳаллий бюджет даромадлари режаси 12,990 млрд.сўм бўлиб, чорак якуни билан маҳаллий бюджет даромадларига 14,425 млрд.сўм миқдорида тушумлар таъминланди ва чораклик прогноз кўрсаткичлари 111,0 фоизга бажарилди ва бюджетга 1435,0 млрд.сўм қўшимча маблағ шаклланди.

Туман маҳаллий бюджет режа кўрсаткичларини ортиғи билан бажарилишига эришилди.

2023 йил 3- чорак учун Маҳаллий бюджетнинг жами харажатлари 160,9 млрд. сўм миқдорини ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бюджет харажатларининг
63,5 фоизини
ёки 102,274 млрд. сўмни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ташкил этади

Туман бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб қувватлашга харажатлари  117,6 млрд. сўмни ташкил этди.

И. 2023 йил 9 ойликда мактабгача таълим соҳаси харажатларига  12.3 млрд. сўм харажатлар амалга оширилди.

 а) Халқ таълими соҳаси харажатларига 6,3 млрд. сўм харажатлар амалга оширилди.

ИИ. соғлиқни сақлаш соҳасига 48,5 млрд. сўм маблағ харажат қилинди.

ИИИ. маданият соҳасига харажатлари 2,6 млрд. сўмни, Спорт соҳасини сақлаш ва тадбирлар харажатлари учун 1,5 млрд. сўм маблағ харажат қилинди.

ИВ. Ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсатсия тўловлари харажатлари
46,360 млрд. сўм
маблағ харажат қилинди.

В. Иқтисодиёт харажатларига туман бюджетидан 13,3 млрд.сўм маблағ харажат қилинди.

ВИ. Давлат хокимияти ва бошқарув органларини сақлаш харажатларига  2023 йил 9 ойликда 10,4   млрд.сўм маблағ харажат қилинди.

ВИ. Агросаноат мажмуи молиялаштириш харажатларига 2023 йил 9 ойи давомида 2,5   млрд.сўм маблағ харажат қилинди.

ВИИ. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органларини молиялаштириш харажатларига 2023 йил 9 ойликда 2,0 млрд.сўм маблағ харажат қилинди.

ВИИИ. Ҳокимлик захира жамғармаси маблағларидан 1,6   млрд.сўм маблағ харажат қилинди.

ИХ.Ижтимоий мослашув маркази ва бошқа харажатларга 2023 йил 9 ойликда 13,5  млрд.сўм маблағ харажат қилинди.

Туман бюджетининг жорий йил ИИИ-чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 1435,0 млн.сўмни ташкил этиб 100  фоизи қуйидаги соҳаларга йўналтирилади:

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришда туман бюджети қўшимча маблағларининг  30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда йўналтириш учун -466,0 млн сўм;

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги   ПҚ-5020-сонн қарорининг 7-бандида  ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил                        7 июндаги 312-сонли қарорининг 2-бандида хар чоракда  маҳаллий бюджет прогнозининг ортиқча бажарилган қисмининг камида 15 фоизини “Аёллар дафтари” жамғармасига ҳамда 15 фоизини “Ёшлар дафтари” жамғармасига йўналтирилиши учун;

- "Ёшлар дафтари"га -215,0 млн сўм;

-"Аёллар дафтари"га -215,0  млн сўм;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2022 йилдаги ПҚ-427-сон қарорининг 3-банди 4-хатбошига асосан -144,0 млн сўм;

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига -  43,0 млн сўм.

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2021 йилдаги ПФ-6324-сон фармонига асосан фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш учун – 43,0 млн сўм.

Шунингдек, матбуот анжуманида ижтимоий тармоқ фоллари, журналистларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?