Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов туризм ва маданият соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туризм ва маданият соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар билан танишиш мақсадида Бойсун туманида бўлди. Дастлаб, “Сайроб” маданият маркази янги биносининг қурилиши кўздан кечирилди. Лойиҳани сифатли ва муддатида амалга ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 17 февраль куни вилоят раҳбари “Сайроб” маҳалласида бўлиб, эски, таъмирталаб бино ўрнида янги, замонавий маданият маркази биноси қурилишини маълум қилган эди. 
 
Навбатдаги манзилда вилоят раҳбари “Бибиширин” маҳалласида “Нарзи қушбеги” хусусий корхонаси бунёд этаётган 47,0 млрд сўмлик туризм комплекси қурилиши билан танишди. Шу ернинг ўзида туманда амалга ошириладиган туризм объектлари, меҳмонхоналар қурилиши бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди. Мутасаддиларга туризм комплекси қурилишини қисқа муддатларда якунлаш, келгуси йил ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига ҳозирдан тайёргарликни бошлаш топширилди.
 
Вилоят раҳбари Бойсунга ташрифи якунида туман Маданият марказида воҳадаги “Бойсун”, “Шалола”, “Бой-чечак”, “Чор-қарсак”, “Булбули-гўё” каби фольклор жамоалари ҳамда гилам тўқувчи ҳунармандлар билан учрашди. Унда маданият, хусусан, миллий маданий меросни асраб-авайлаш, ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди. Муаммоларни ҳал этиш юзасидан маданият соҳаси вакилларининг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Масъулларга билдирилган таклифлар асосида соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси юкланди

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?