Аҳолини совуқ об-ҳаво шароитида кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида кўмирни маҳаллаларга етказиб бериш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Туманда 2023-йил куз қиш мавсумида аҳолига кўмир тарқатилиши тизимли йўлга қўйилиб, тумандаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари жалб қилинган ҳолда аҳолига арзонлаштирилган кўмир маҳсулотларини етказиб бериш ишлари давом этмоқда.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан аҳоли хонадонларини айни совуқ кунларда иссиқлик билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган кўмир маҳсулоти масъуллар томонидан ҳар бир оилага белгиланган меъёрда, ўрнатилган нархларда сотилиши таъминланмоқда.
Тумандаги кўмир омборидан олисда жойлашган маҳаллалар аҳолиси учун кўмир маҳсулоти маҳалланинг ўзига етказиб берилиши тизимли йўлга қўйилиб, навбат билан етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024