Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16-17-ноябр кунлари ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрган эди.
Ташриф давомида вилоятнинг туризм салоҳияти юзасидан бир қатор топшириқ ва таклифлар бериб ўтилган эди.
Жумладан, Бойсунда дунёдаги энг чуқур ғорлардан бири бўлган “Бойбулоқ”, неандертал одам қолдиғи топилган “Тешиктош” ва “Мачай” ғорлари, эллин маданияти ёдгорлиги бўлмиш Узундара қалъасида музей ташкил этилиши белгиланган.
Бугунги кунда ушбу туризм салоҳиятига эга жойларни обод қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида жойларда қурилиш, ободонлаштириш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан “Хўжамайхона булоғи", “Мачай” ғорларига олиб борувчи асосий автомобил йўлини асфалт қилиш, сойларда сел ва сув тошқинлари хавфини олдини олиш мақсадида сой ўзанларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024