Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
180 ўринга мўлжалланган қўшимча мактаб биноси қуриб фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда Бойсун туманидаги олис ҳудудларда жойлашган маҳалла ва қишлоқларда бунёдкорлик, қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида кенг кўламли лойиҳалар асосида ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари қуриб фойдаланишга топширилмоқда.

Бугун Бойсун тумани марказидан 45 км олис тоғли ҳудудда жойлашган “Юқори Мачай” маҳалласида янгидан қуриб битказилган қўшимча мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

180 ўринга мўлжалланган ушбу мактаб биноси Инвестиция дастури асосида “Муқтадир Ихтисос таъмир” хусусий корхонаси томонидан қиймати 2 млрд 700 млн сўм пул маблағлари эвазига замонавий кенг, ёруғ, барча шароитларга эга ҳолда қуриб битказилди.

Узоқ йиллар мобайнида ўқитувчи ва ўқувчиларимиз мактаб синфхоналарининг етишмаслиги, дарс соатларини 2 босқичда бўлиб ўтилишидан ноқулайликлар туғилиши кузатилиб, кенг жамоатчилик таклифи асосида қўшимча бинога эҳтиёж борлиги раҳбарларимизга етказилди. Бугун фарзандларимиз, невараларимиз учун замонавий, кўркам, ҳамма шароитларга эга мактаб биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан биз нуронийлар, ота оналар бутун маҳалла аҳли бениҳоят хурсандмиз -дейди Менглимамат Ахмедов.

Шунингдек, тадбир давомида нуронийлар, фахрийлар, ота оналар ҳамда ёшлар ушбу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшган қурувчи ва меҳнаткашларга миннатдорчилик билдириб, дуога қўл очдилар.  

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 23 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?