Ҳудуд изчил ривожланмоқда. Олдинда режалар, имкониятлар ҳам кўп. Хусусан, 3 миллиард 300 миллион долларлик 4 та янги йирик саноат лойиҳаси шакллантирилган. Булар ҳисобига вилоят иқтисодиётига йилига 6,5 триллион сўм, бюджетига 1,6 триллион сўм, экспортига 100 миллион доллар қўшилади, 2 мингта юқори даромадли иш ўринлари очилади.
Жумладан, Бойсундаги қарийб 3 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасида йилига 5 миллиард куб метр газ тозаланиб, 6 триллион сўмлик табиий газ ва олтингугурт ишлаб чиқарилади. Вилоятга йилига ўртача 120 миллион долларлик экспорт тушуми қўшилади. Геология қидирув ишлари кенгайтирилиб, яна 100 миллиард куб метр газ захиралари очилади.
Сурхондарёда жуда катта иқтисодий салоҳият, ерости ва ерусти бойликлари, мард, меҳнаткаш халқи бор. Ҳозирча бу салоҳиятнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти. Шароит яратиб, иш ўрни, инвестиция, экспорт ва тушумни карра-карра ошириш лозим, – деди давлат раҳбари.
Шу боис келгуси йили вилоятда 1,5 миллиард доллар инвестиция олиб келиб, саноатда 12 триллион сўм маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 500 миллион долларга етказиб, 100 миллион доллар импортни қисқартириш вазифалари кўрсатиб ўтилди. 400 минг аҳолини банд қилиш вилоят ва туман ҳокимларининг асосий вазифаси бўлиши кераклиги айтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024