Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун

Бугун Бойсун туманидаги "Газа маҳалласи"да жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактабида Республикамизнинг нуфузли клиникасидан келган мутахассислар иштирокида чуқурлаштирилган  “Тиббий кўрик” бўлиб ўтди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда кардиолог, травматолог, хирург, педиатр, офталмолог, ЛОР, фтизиатр, пулмонолог, дерматолог, инфекционист мутахассислари иштирокида УТТ, лаборатория, рентген, маммограф текширувлари ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида Республика ва вилоят клиникаларига бориши имконияти кам бўлган “Аёллар”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатида турган ҳамда ногиронлиги бўлган 710 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.

Тиббий кўрик давомида 287 нафар фуқароларда кассалликлар аниқланиб, 245 нафар фуқарога амбулатор тавсиялар берилди. Шунингдек, 42 нафар фуқароларга статсионар даволанишга тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?