Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Соғлом она” тамойили асосида оила маданиятини юксалтириш

Бойсун туманида “Соғлом она” тамойили асосида оила маданиятини юксалтириш, ҳам жисмонан ҳам маънан аҳоли айниқса, хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинар давомида аҳоли, айниқса аёллар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, эрта турмушнинг олдини олиш, тиббий кўрикни сифатли ташкил этиш борасида сўз юритилди.

Ушбу семинарда “Вояга етмаган ёшлар орасида эрта туғруқ, эрта турмуш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчилар фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?