Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Cайёр қабул

Бугун туман ҳокими Б.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Нормўминов иштирокида тумандаги “Ўрта Мачай” маҳалласида жойлашган “Хўжадияк” қишлоғида аҳоли вакиллари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан ички йўллар таъмири ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидаги мурожаатлари жойига борган ҳолда ўрганилди.

Шунингдек, қишлоқ ҳудудида жойлашган 14-сон умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, кўмир заҳираси билан таъминланганлиги кўздан кечирилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?