Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси раҳбари С.Газиева иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси раҳбари С.Газиева томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида туманда ўтказилган  Маънавий-маърифий ишлар ҳолати ҳамда ўтказилган тадбир ва лойиҳалар ҳусусида сўз юритилди.

Жумладан, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Маърифатли жамият жаҳолатни қоралайди”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка муросасиз”, “Ёш китобхон”, “Китобхон оила” танловлари шунингдек, республика ва воҳамиздаги таниқли ижодкорлар, шоир, ёзувчи ва санъаткорлар иштирокида ўтказилган тарғибот тадбирлари ҳамда маънавият фестиваллари тўғрисида маълумот берилди.

Матбуот анжумани давомида ижтимоий тармоқ фаоллари, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, йил якунига қадар ўтказиладиган йирик лойиҳалар ва тадбирлар юзасидан режалар айтиб ўтилди.  

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?