Ҳунармандчилик соҳасида туманда ва маҳалладошлари ўртасида ҳурмат ва эътибор қозонган ёш тадбиркор ёшларга ўзи эришган ютуқлари ҳамда иш жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.
Назокат Собирова Рашид қизи Бойсун туманидаги “Тоқчи” маҳалласида яшаб келмоқда. У “Назокат миллий махсулотлари” Ишлаб чикариш кооператив корхонаси бошлиғи бўлиб, кўп тармоқли тадбиркор.
Ўзининг шижоати билан миллий ҳунармадчликнинг қўлда гилам тўқиш, дўппи, аёлларнинг миллий либослари ҳамда ҳар хил турдаги сумкалар тайёрлаш соҳасининг энг моҳир устаси, тажрибали ва етук мутахассиси сифатида танилиб, ишчанлик, ташаббускорлик, фидойилик хусусиятлари билан туманда ва маҳалладошлари ўртасида ҳурмат ва эътибор қозонган. 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.
У олтинчи авлод ҳунармади ҳисобланиб, авлодлари ҳунарини давом эттириб, ёшларга берилаётган имкониятлардан фойдаланиб 2014 йилдан бошлаб ушбу соҳада ишлаб чиқариш қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда.
Назокат Собирова миллий ҳунармандчиликнинг қўлда гилам тўқиш фаолият тури бўйича якка тартибдаги тадбиркор бўлиб, ўзи сингари касб-ҳунар коллежи битирувчиларига 6 та янги иш ўринлари яратиб “Тўдагул”, “Қоқма”,”Бурама”, “Ироқи”, “Туябўйин”, “Қулфи калит”, “Қачқари”, “Пичоқ учи”, “Аждар нусха” “Катик”, “Кайлик тўши”, “Келин қоши”, “Айнаки гов”, “Қайчи гул”, “Булбулак”, “Қачқари”, “Қурбақа пушти”, “Қўл солди”, “Ойгилам”, “Ғажари”, “Терма”, “Оқ эн”, “Имом Султон”, “Амири” “Қўчқор майиз”, “Қўзи тиши” каби кўплаб гиламлар турларини, “Бойсун жанда матоси”, 3 хил турдаги “Тўлдирма” “Мунчоқли дўппи” ва “Момагул” дўппиларини ишлаб чиқармоқда. У ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришда таббий маҳсулотлардан ипак, пахта, жун иплардан, уларни ҳар хил рангларда бўяшда ҳам таббий бўёқлардан фойдаланиб кўплаб ютуқларга эришиб келмоқда.
2007-2008 йилларда табиий ранглар билан тўқиган Оқ энли гилами жаҳон стандартларига жавоб берганлиги учун ЮНЕСКО томонидан СИФАТ белгиси билан тақдирланган.
Назокат Собированинг гиламлари ўзига хос тўқилиши, ранг бериш ва гул солиш анъанаси билан республикамизда тўқиладиган гиламлардан фарқ қилади. Унинг таббий ранг ва маҳсулотлардан тайёрланиб, сербезаклигиги, ўзгача жозибаси билан чет эллик меҳмонларни ҳам диққатини ўзига жалб этиб келмоқда. Назокат Собирова миллий ҳунармандчиликда “Устоз-шогирд” анъанасини давом эттириб, ҳозирги кунда 50 дан зиёд шогирдлар тайёрлаб, уларга ҳунармандчиликнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Назокат Собирова кам таминланган оилалар, ногирони бор оилаларга, боқувчисини йўқотган оилаларга ўз ҳунарини ўргатиш мақсадида бепул тўгарак ташкил этган.
Бундан ташқари ўзи яшаб келаётган маҳалла фуқаролари йиғинини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришда, ўз ҳисобидан кам таъминланган оилаларга маҳсулотлари ва моддий кўмак беришда ташаббус кўрсатиб, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини ва ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида ўз жамоаси даврасида доимо фахр билан тилга олади ва шогирдларини истиқлол берган имкониятлардан самарали фойдаланишга даъват этиб келмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024