Бойсун туманида пробатсия назоратида турган шахслар учун сайёр суд бўлиб ўтди
Барчага маълумки таҳлиллар статистик маълумотлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини аниқлаш ва шу асосда зарур чора-тадбирларни белгилаш имконини беради.
2023 йилнинг 6 ойи мобайнида туман ИИБ пробатсия гуруҳлари томонидан амалий ишлар олиб борилган. Бу эса ҳудудларда креминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтиришни тақазо этмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда сектор раҳбарлари, маҳалла бешлиги, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда пробатсия назоратида турган шахслар иштирок этди. Суд давомида туман ИИБ бошлиғининг 2 нафар назорат остидаги шахслар бўйича тақдимномаси кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан 1 нафар назорат остидаги шахс шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.
Афсуски, озодликни чеклаш жазосида белгиланган тартибларга риоя қилмаганлиги сабабли 1 нафар назорат остидаги шахс Бойсун туман суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек туман Ички ишлар бўлимида пробатсия назоратида турувчи ёшлар учун бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.Афсуски, озодликни чеклаш жазосида белгиланган тартибларга риоя қилмаганлиги сабабли 1 нафар назорат остидаги шахс Бойсун туман суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек туман Ички ишлар бўлимида пробатсия назоратида турувчи ёшлар учун бўш иш ўринлари "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024