Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Амалдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Инсон оиласи тинч, рўзғори бут, ўзи саломат, уйли-жойли бўлсагина ҳаётдан рози бўлади. Бугун ана шу мақсадлар рўёбини амалга ошириш сиёсатимизнинг устувор йўналишига айланди. 2017-йилдан бошлаб мамлакатимизда 326 мингта янги уйлар фойдаланишга топшгирилгани минг-минглаб юртдошларимизга уй-жойли бўлиш бахтини тақдим эта олди.

Бойсун туманида аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудларда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишини жадаллаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг урбанизатсия жараёнларини ривожлантириш учун туманнинг “Мустақиллик” маҳаллласи ҳудудидан 7,7 га ер майдони танлаб олиниб, 10 дона 5 қаватли 200 хонадондан иборат турар жойлар қуриб битказилди.

Аҳолининг уй жойга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда кўп қаватли уйлар қурилиш ишлари давом этмоқда. Бугун туман ҳокимининг ўринбосари, мутасаддилар,  ҳамда қурувчи ташкилотлар иштирокида яна бир қурилиш ишларига старт берилди. Қуръон тиловат ва жонлиқ сўйилиб, дуога қўл очилди.

Маълумот ўрнида “Янги Ўзбекистон” массивида 2023-йилда 12 та ко'п қаватли уйларнинг қурилиш ишлари бошланиб, 2022-2024 йиллар давомида 1 та 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 1680 ўринли умумтаълим мактаби, 14 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари, 1 та маҳалла биноси, 1 та маҳалла гузари, 2 та қандолат ишлаб чиқариш цехи, 1 та кичик саноат зонаси, 1 та спорт соғломлаштириш мажмуаси ва 1 та оилавий поликлиника қурилиши белгиланган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?