Вилоятлар ҳокимлари ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган туманлар ҳокимлари, фермер ва тадбиркорлардан иборат делегация Олтиариқ туманида кўргазмали семинарда иштирок этмоқдалар.
Президент маслаҳатчиси Ш. Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов раҳбарлигида бир гуруҳ боғдорчилик ва узумчилик соҳаси мутахассислари ҳамда олимлар, хорижий давлатлардан ташриф буюрган мутахасислар иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимизда токзорлар ташкил этиш ва узум етиштириш борасида эришилган натижалар ҳамда соҳа истиқболи ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Семинар ишига раҳбарлик қилаётган Президент маслаҳатчиси Ш.Ғаниев Олтиариқ туманида узумчиликни ривожлантириш, деҳқон ва тадбиркорларнинг орттирган тажрибаси ҳамда ички ва ташқи бозорда олтиариқ узумлари туманнинг Бренди бўлиб эътибор қозонишидаги омиллар тўғрисида маълумот берди.
Қўшни вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонлар узумзорлар ташкил этиш учун ер тайёрлаш, кўчат танлаш ва экиш, ток ишкомларини ўрнатиш бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларига етарли жавоб олдилар.
Шунингдек кўргазмали семинарда Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари Ч.Абдуназаров ҳамда Авлод маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Хурсандов ҳам иштирок этмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024