Бугун Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, Халқ қабулхонаси мудири Ш.Қодиров ҳамда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда 40 нафарга яқин фуқаролар оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши борасида мутасадди ташкилотларга тавсиялар берилди ҳамда узоқ муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек қабул давомида маҳаллаларда олиб борилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жумладан, “Паданг” қишлоғида 1 километрдан ортиқ йўлни асфалтлаш, “Косиблар” маҳалласининг 2 км ички йўлларини қора қопламали асфалт қилиш ҳамда 120 хўжаликни тоза ичимлик суви масаласи ижобий ҳал этилганлиги боис фуқаролар томонидан миннатдорчилик билдириб ўтилди.
Дарҳақиқат фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, унинг манфаатлари ётади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024