Бойсун тумани “Оби” маҳалласида “Имомқулов Адҳамжон” МЧЖ томонидан даволаш, диагностика ва лаборатория хизматларини ўз ичига олган замонавий клиника бунёд этилган. Ҳозирда лойиҳа қиймати 7 млрд сўм бўлган клиникани жиҳозлаш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур клиникада олиб борилаётган ишлар, яратилаётган шароитлар билан танишди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида малакали мутахассислар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Клиника жорий йил 4-чорагида иш бошлаши режалаштирилган бўлиб, йилига 3 минг нафар қатновчига хизмат кўрсатади ва 30 та янги иш ўринлари яратилади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024