Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Янги корхоналар фаолияти ўрганилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманига ташрифининг кейинги манзилида “Azia construction” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан алюминий эшик-ромлар, мебеллар ишлаб чиқариш лойиҳаси фаолияти билан танишди.

Тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш орқали амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 200 минг долларни ташкил этади. Йиллик 3,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 20 та янги иш ўринлари яратилган.

Вилоят раҳбари корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда тайёр маҳсулотлар сифати билан танишди ва тадбиркор билан суҳбатлашди. Лойиҳани кенгайтириш, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўринлари сонини ошириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?