Бойсун тумандаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир маҳаллаларда тизимли ишларни амалга ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
Вилояти ҳокими томонидан берилган топшириққа асосан 1-сектор ҳудудига қарашли “Пулҳоким” маҳалласида туман ҳокими, Халқ қабулхонаси мудири, туман бош имом хатиби ва мутасаддилар иштирокида аҳоли яшаш ҳонадонлари ташқи ва ички деворларини оқлаш, кўча ариқ ва зовурларини тозалаш, ички тупроқ кўчаларни шағаллаш, ижтимоий соҳа объектларини тозалик ва ободонлик ишлари, маҳалла ва қишлоқ врачлик пунктида оқлаш, ажриқлар ва янтоқдан тозалаш, ишлари олиб борилш юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.
Шунингдек маҳалла фаоллари, маҳалладаги бешлик ва нуронийлар иштирокида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024