Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бугун барча даражадаги давлат органларининг асосий вазифасига айланиб улгурди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, унинг манфаатлари ётади.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули куни бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари халқ қабулхонаси мудири ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари ва 60 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаролар томонидан ичимлик суви, ички кўчаларни тошлаш, субсидия асосида уй жой олиш, уй жой таъмири, иш билан таъминлаш, тиббий хизмат билан боғлиқ мурожаатлар жойида ўрганилиб, соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек фуқаролар томонидан суд билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?