Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Туман ҳокимининг бир кунлик фаолияти

Бугун Бойсун тумани ҳокими Боҳодир Шукуров олис ва тоғли ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Туман марказидан 65 км олисликда жойлашган “Қизилнавр” маҳалласидаги янги мактаб биноси қурилиши ҳамда ички йўллар таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

Юқори Мачай маҳалласида жойлашган 46-сон умумтаълим мактабининг қўшимча биноси қурилиш ишлари ҳамда аҳоли вакилларининг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди ва тегишли чоралар белгиланди.

“Дарбанд” маҳалласидаги 10-мактабда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари бориши кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокимининг Бойсун туманига ташрифи чоғида “Сайроб” маҳалласида жойлашган “Сайроб” маданият маркази фаолияти, бино ҳолатини кўздан кечириб, бинони тўлиқ бузиб ташлаб, ўрнидан янги бино қуриш, аҳоли хордиқ чиқариши, ёшлар маданият ва санъатни ўрганишлари учун барча шароитларни яратиш бўйича топшириқларни белгилаб берган эди. Бугунги кунда бино тўлиқ бузилиб ўрнида янги маданият уйи қуриш ишлари бошланди. Туман ҳокими қурилиш ишлари билан танишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?