Бугун Бойсун туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабини 2 йил давомида касб-ҳунар сирларини ўрганган битирувчи ўқувчи ёшлари учун диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда туман ҳокиминг ўринбосари, касб-ҳунар мактабининг директори, директор о'ринбосарлари, ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда фаол ўқувчилар иштирок этдилар.
Ушбу касб-ҳунар мактабини 127 нафар битирувчи ёшлар тамомлаб, битирувчи ўқувчи ёшларга касб-ҳунар маъмурияти томонидан дипломлар тарқатилди.
Ўқиш давомида аъло баҳоларга ўқиган, тартиб-интизомли ҳамда туман, вилоят, республика миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этган битирувчи ўқувчи ёшларга Дипломлар шунингдек, улларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома" лар топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024