Бугун Бойсун тумани ҳокими, секторлар раҳбарлари, ёшлар ишлари агентлиги бўлими шунингдек мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳозирги кунда чет элда меҳнат фаолиятини юритиб келаётган миграцияда бўлиб турган ёшлар билан телеграм платформасида видеочат орқали мулоқот қилди.
Ушбу видеочатда 310 нафардан ортиқ миграцияда бўлиб турган ёшлар иштирок этишди.
Шунингдек, Бойсун тумани ҳокими Боҳодир Шукуров ёшларга берилаётган имкониятлар, бугунги кунда ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш юзасидан улар томонидан билдирилган таклифларни қўллаб-қувватланишини маълум қилинди.
Очиқ ва самимий ўтган мулоқот давомида ёшларнинг таклифлари мулоҳазалари эшитилиб, доимий равишда шундай мулоқот қилиб бориш ва улар томонидан билдирилган таклифларни амалда ижро қилиш бўйича фикрлар билдирилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024