Бугун Бойсун туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабини 2 йил давомида касб-ҳунар сирларини ўрганган битирувчи ўқувчи ёшлари учун диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда касб-ҳунар мактабининг директори, директор ўринбосарлари, ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда фаол ўқувчилар сўзга чиқиб битирувчи ўқувчи ёшларнинг катта ҳаётга қадам қўйиши билан табрикладилар.
Маълумот ўрнида ушбу касб-ҳунар мактабини 145 нафар битирувчи ёшлари мавжуд бўлиб, битирувчи ўқувчи ёшларга касб-ҳунар маъмурияти томонидан дипломлар тарқатилди.
Ўқиш давомида аъло баҳоларга ўқиган, тартиб-интизомли ҳамда туман, вилоят, республика миқёсидаги тадбирларда фаол иштирок этган битирувчи ўқувчи ёшларга "Мақтов ёрлиқ"лари шунингдек улларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома" лар топширилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024