Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида 100 ўринга мўлжалланган  давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда юртимизда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида кенг кўламли ишлар ва ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманда 2018 йилда фақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, уларнинг сони 10 та, қамров даражаси эса  7,6 фоизни ташкил этган холос.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Бойсун туманида жами 96 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган тўрт йилга нисбаттан 86 тага кўп яъни 82 фоизга ўсиш демакдир.

Жумладан, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 20 тага, давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 9 тага ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 68 тага етказилди. Натижада, тумандаги 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамров даражаси 7,6 фоиздан 59,9 фоизга оширилди.

Ҳозирги вақтда мактабгача таълим ёшидаги 11 минг 296 нафар болалардан 6 минг 688 нафари қамраб олинган.

Бугун тумандаги “Кўлқамиш” маҳалласида жойлашган 100 ўринга мўлжалланган  қиймати 2 млрд. 500  млн. сўмлик “Менинг ширинтойларим”  номли  10 -сонли  давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 1 млрд 900 млн со'м кредит маблаг'лари қолгани тадбикорнинг о'з маблаг'лари ҳисобидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Айни вақтда “Кўлқамиш” маҳалласида 327 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 100 нафари ушбу мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ташкилотга ҳудуддаги жами 15  нафардан ортиқ педагог ва ишчи ходимлар ишга қабул қилинади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотини фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?