Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсунда замонавий барча шароитлари мавжуд, яна бир янги меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади.

Давлат раҳбари раислигида жорий йил 29 март куни ўтказилган мамлакатимиз туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Шунга асосан Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳусусан Бойсун тумани-Сурхон воҳасининг бетакрор, гўзал табиати, ўзига хос тарихий, этнографик, маданий ва бадиий-эстетик анъаналарга эга бўлган сўлим гўшаларидан бири ҳисобланиб, ҳар йили минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда.

Туманда туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда сайёҳлар ва ташриф буюрувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида бугунги кунда барча қулайликларга эга замонавий 10 та меҳмонхоналар,  30 га яқин меҳмон уйлари хизмат кўрсатмоқда.

Анашундай қулайлиикларга эга замонавий барча шароитлри мавжуд, яна бир янги меҳмонхона ўз фаолиятини бошлади.

"Иброхимбек Исломбек" МЧЖ томонидан жами лойиҳа қиймати 3 млрд 450.0 млн. сўмлик (шундан 2000,0 млн. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 1450,0 млн сўми эса банк кредити ресурслари ҳисобидан)  50 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхона ишга туширилиши натижасида 10 нафар банд бўлмаган аёллар ва ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?