Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПК-408-сонли "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Бойсун туманида жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров тумандаги “Газа” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Маълумот ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПК-408-сонли қарори асосида “Газа” маҳалласида 8 км ички кўчаларни асфалтлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 3,5 км ички кўчаларда асфалтлаш ишлари олиб борилди.
Жумладан бугун “Газа” маҳалласининг “Марварид” кўчасининг 321 м ички кўчасига асфалт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан аввалроқ “Газа” маҳалласидаги “Қоровул тепа”, “Атиргул”, “Янги авод”, “Бодомзор”, “Муборак” кўчаларида ҳам қора қопламали асфалтлаш ишлари олиб борилган эди.
Шунингдек туман ҳокими ушбу маҳаллада олиб борилаётган ишлар, ишлатилаётган қурилиш материллари сифати билан танишди ва соҳа масъуллари ва қурувчиларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, ўз муддатида якунлаб, фодаланишга топшириш бўйича топшириқлар берди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024