Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"PRB Investment co" МЧЖ га қарашли цемент ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишилди.

2021 йилда Бойсун туманида умумий қиймати 19 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Цемент ишлаб чиқариш заводининг 1-босқичи ишга туширилган эди.

Бойсун туманида рўйхатдан ўтган "ПРБ Инвестмент cо" МЧЖ томонидан Сайроб массиви Тиллокамар участкасида режалаштирилган  цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси йилига 200 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, лойиҳанинг 2-босқичи бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Бунда қўшимча технологиялар олиб келиниб ўрнатилиши натижасида “Клинкер” махсулоти ҳам шу ерни ўзида тайёрланиши режалаштирилмоқда.

Бугун туман ҳокими Б.Шукуров, туман прокурори М.Ҳайитов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодиров иштирокида "ПРБ Инвестмент cо" МЧЖ га қарашли цемент ишлаб чиқариш заводи фаолияти билан танишилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодировнинг маълумотига кўра лойиҳанинг 2-босқичи 2023 йил сентябр ойида ишга туширилиши мўлжалланиб, натижада 50 нафар ишчи ўринлари яратилиши ва 8 млн АҚШ долларга тенг инвестиция маблағи киритилиши режалаштирилган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?