Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Фермерлар ва фермер хўжалиги ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Бугун Бойсун тумани ҳокими Б.Шукуров, туман прокурори М.Ҳайитов, туман ҳокимининг ўринбосари Ч.Абдуназаров, М.Қодиров иштирокида Дарбанд маҳалласида фермерлар ва фермер хўжалиги ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Сурхондарё вилоят насос станциялари ва энергетика  бошқармаси тасарруфидаги Бойсун туманида жойлашган Дарбанд насос станциясининг фаолияти ўрганилди.

Ушбу  Дарбанд насос станцияси 1986 йилда  қуриб ишга туширилган. Ҳозирда 4 дона насос агрегати мавжуд бўлиб,

2 дона техник соз ва 2 дона насос агрегати техник носоз. Мавжуд насос агрегатлари  кўп йиллар узлюксиз ишлатилиши натижасида меъёр бўйича белгиланган 830 Л/сек сув чиқариш ўрнига 650 Л/сек сув чиқармоқда, электр-энергия ўчиши ва техник носозликлар натижасида босимли қувурлар ёрилишига олиб келмоқда.

Дарбанд насос станцияси туманнинг Даҳнаижом МФЙ ҳудудидаги 50 хонадон, Хўжабулғон МФЙ ҳудудидаги

49 хонадон, Бибиширин МФЙ ҳудудидаги 750 хонадон, Бошработ МФЙ ҳудудидаги 800 хонадон ва  Кўлқамиш МФЙ ҳудудидаги 613 хонадон жами 2262 хонадонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги майдонлари билан биргаликда  жами  2886 гектар қишлоқ хўжалиги экинларини сув  таъминоти ушбу манбага боғлиқ.

Ўрганиш натижасида насос станциясини замонавий электр тежовчи агрегатлари билан таъминлаш борасида вилоят ҳамда республика даражасидаги таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?