Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Маҳаллаларда фаолият юритаётган “бешлик” вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Бойсун туманида 39 та маҳаллада 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Айни кунларда аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ўрганиш, аниқланган масалаларни бартараф этиш бўйича ҳар бир маҳалланинг чора-тадбирлар режаси ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш, аҳоли билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги мажлислар залида  сектор раҳбарлари, алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллаларда фаолият юритаётган “бешлик” вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Президент Администратсияси бош инспектори Фарҳод Азизов, Администратсия мутахассиси Илҳом Мавлонов, Халқ қабулхонаси мудири Шерзод Қодиров ва туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Семинар давомида аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиш бўйича туман штабини тузган ҳолда, ҳар бир фуқаро билан суҳбатлашиб, унинг мавжуд муаммо ва камчиликларини ўрганиш, аниқланган масалаларни таҳлил қилиш бўйича маҳаллаларнинг ривожланиш дастурлари ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш ҳамда ижросини таъминлаш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек маҳалла масъулларига ҳудуддаги умумий муаммоларни тумандаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш, жумладан, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти ва бошқа масʼул ташкилотларнинг вакилларини ҳар бир маҳаллага бириктирган ҳолда, аниқланган муаммоларни тизимли ҳал этиш чоралари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?