Бугун Бойсун тумани ҳокими Боҳадир Шукуров тумандаги Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаби фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ободонлаштириш ишлари, таълим сифати ҳамда қурилиш лойиҳалари билан танишди.
Мазкур таълим маскани 480 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқувчилар учун ўқув хоналари, спорт залда барча шароитлар яратилган. Мактаб кутубхонасида энг сара китоб ва қўлланмалардан иборат фонд мавжуд.
Бундан ташқари ушбу таълим масканида ўқувчиларнинг иқтидори, аниқ фанлар ва технологияларга қизиқиши, яратувчанлик салоҳиятини ўстиришга хизмат қиладиган робототехника, нанотехника, ИЕЛТС, креатив ижод тўгараклари, физика, математика, кимё, информатика, инглиз тили ва ўзбекистон тарихи каби табиий фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштириш имконини берадиган хоналари ташкил этилган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024