Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУНЛИК АДИБ 60 ЁШДА.

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида шоир ва ёзувчи Рамазон Ашур таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек фахрийлар, депутатлар, ҳамда ижодкорлар томонидан Рамазон Ашуров ҳақида илиқ фикрлар, самимий тилаклар билдирилди.

Маълумот ўрнида, Рамазон Ашуров 1963 йил 31 январда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган.

У 1990 йил Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Рамазон Ашуров Сурхондарё вилоят “Кўзгу” ёшлар телевиденияси директори, вилоят ҳокимлиги матбуот-котиби бош мутахассиси, Республика маънавият маркази вилоят бўлими раҳбари, вилоят “Сурхон тонги” газетаси бош муҳаррири, Самарқанд “Афросиёб пресс” газетаси маъсул котиби каби турли вазифаларда ишлаган. Ҳозирги кунда Бойсун туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабида ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи бўлиб фаолият юритмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 16 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?