Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Тиббиёт бирлашасида янгича шошилинч қабул бо лими ташкил этилди

Куни кеча ижтимоий тармоқ орқали Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасининг янгича шошилинч қабул бўлими ҳақида муносабат (https://t.me/boysunaxborotxizmati/18990) билдирган эдик.

Ушбу қабул бўлими тўлиқ тамирланиши ҳамда қўшимча иситиш (кондиционер) ўрнатилиши мебел жиҳозлари умуман қабул бўлимининг шароитлари тўлиқ тикланиб, ишлашга шай ҳолатга келтириб берилди.

Туман ҳокими А.Жўраев, туман прокурори М.Ҳайитов бўлимда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъулларга тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтишди.

Эндиликда ушбу “Бирламчи қабул пости” да беморнинг умумий ҳолати бўйича имкон даражасида қисқа вақт ичида керакли Диагностик текширувлардан ўтказилиб, биринчи ёрдам кўрсатилади ва касалликнинг оғирлик даражаси бўйича ихтисослаштрилган кардиология, юқумли касалликлар, умумий терапия, режали хирургия, болалар бўлимларига қайта тақсимланиб ўтказилади.

Маълумот ўрнида ушбу янгича шошилинч қабул бо лими (триаж) касалликни оғирлик даражаси бўйича тақсимлаш бўлими шароитини тўғирлаш ва иситиш мақсадида қурилиш ишлари туман прокурори М.Ҳайитов назорати остида олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?