Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов Россия Федерациясида мавсумий меҳнат фаолиятини олиб бораётган сурхондарёликлар билан онлайн мулоқот қилди

Вилоят ҳокими онлайн мулоқотда жами 59 нафар фуқаро билан суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва мурожаатларини тўғридан-тўғри қабул қилди.

Ҳар бир фуқаро билан ўтказилган суҳбат давомида тингланган мурожаатлар ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олиниб, масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга бу каби онлайн мулоқотларни доимий ташкил этиш, қамровни кенгайтириш, воҳалик меҳнат мигрантларини мулоқотга кенгроқ жалб этиш ҳамда уларнинг муаммоларини ўрганиб, оилаларидан хабар олиш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари онлайн мулоқотда иштирок этган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда чет элда меҳнат қилаётган фуқароларимиз билан боғланган ҳолда, уларнинг фаолият йўналишларига мос иш ўринларини вилоятда яратиш, уларни Ватанга қайтариш чораларини кўриш бўйича таклифларни берди.

Ушбу онлайн мулоқот Президент Администарцияси раҳбарининг топшириғига асосан чет элда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг оиласидан хабар олиш, моддий, маънавий ва ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?