Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ноқонуний савдога чек қўйилмоқда

Аҳоли вакиллари одамлар гавжум ҳамда марказ ҳудудларда савдо қилишга одатланган аммо савдо қилишнинг ҳам ўзига яраша қонун қоидалари, талаб ва тартиблари мавжуд.

Белгиланмаган ҳудудлар ёки пиёдалар ўтиш йўлакларини тўсиб, фуқароларнинг ўтиб қайтиши учун хизмат қиладиган йўлакларга савдо маҳсулотлари ёки озиқ овқат маҳсулотларини тўкиб қўйилиши табни хира қилади албатта.

Бойсун тумани марказида жойлашган  Истиқлол кўчасида ҳам тадбиркорлар томонидан ноқонуний жойлаштирилган савдо шаҳобчалари, пиёдалар йўлакларини тўсувчи воситалар шунингдек дўкон ва ошхоналар атрофини ноқонуний тўсиқлар билан ўраб олиш кузатилаётган эди.

Сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида марказий кўчада жойлашган савдо дўконлари ҳамда ноқонуний ўрнатилган савдо шаҳобчалари тартибга келтирилиб, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида пиёдалар йўлаклари тартибга солинмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?