Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Фуқароларнинг эркин қатнаши учун пиёдалар йўлаклари тартибга келтирилмоқда.

Бойсун тумани марказида тадбиркорлик соҳаси билан фаолият юритиб келаётган субъектлар кўплиги сабабли озиқ-овқат ҳамда қурилиш маҳсулотлари пиёдалар йўлаклари ҳамда автомашиналар ҳаракатланиши учун муаммолар келтириб чиқараётган эди.

Сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирокида тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, белгиланмаган ҳудудларда савдо қилиш мумкин эмаслиги юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек пиёдалар йўлаклари атрофида ўрнатилган кўчма савдо дўконлари кўчирилиб, фуқароларнинг эркин қатнаши учун пиёдалар йўлаклари тартибга келтирилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки бугунги кунда Бойсун туманида 2 та янгидан қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда 1 та қайта реконструксия қилинган антисанитария талабларига жавоб бераоладиган деҳқон бозорлари фаолият олиб бормоқда.

Атрофимизда бўлаётган ўзгаришлар ва янгиланишлар, кўчалар ободлиги, атроф муҳитнинг тоза-озодалигига ҳар бир фуқаро ибрат назари билан қарамоғи ва унга яхши муносабатда бўлмоғи лозим.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?