Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Вилоят  ишчи гуруҳ раҳбарлари иштирокида тумандаги савдо марказлари ўрганилди

Аввал хабар қилганимиздек янги йил байрами арафасида Бойсун тумани марказида янгидан қад рослаган 350 ўринга мўлжалланган “ЭКО БОЗОР САВДО МАЖМУАСИ” ўз фаолиятини бошлаган эди.

Ушбу “ЭКО БОЗОР САВДО МАЖМУАСИ” да тадбиркорларнинг савдо-сотиқ қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Бугун вилоят ишчи гуруҳ раҳбарлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирокида бозор ҳудудидан ташқарида ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳудуднинг антисанитария ҳолати, фуқароларнинг бозор ҳудудида эркин қатновлари учун пиёдалар йўлакларида ноқонуний савдо-сотиқ билан шуғулланмасликлари юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек бозор атрофида белгиланмаган ҳудудларда ўрнатилган кўчма савдо дўконлари кўчирилиб, фуқароларнинг эркин қатнаши учун пиёдалар йўлаклари тартибга келтирилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?