Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ раҳбарлари томонидан қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун энг зарур бўлган маиший суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари заҳиралари ўрганилди.

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Бойсун туманида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Бойсун туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ раҳбарлари томонидан қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун энг зарур бўлган маиший суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари заҳиралари ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида маиший суюлтирилган газ қуйиш шаҳобларида суюлтирилган газ тўлдириш ҳамда белгиланган миқдордаги килоглами, кўмир заҳирасида мавжуд кўмирнинг аҳолига тарқатилиши кўздан кечирилди.

Шунингдек ўрганиш давомида ишчи гуруҳ раҳбарлари томонидан мутасаддиларга кўрсатмалар, таклифлар ҳамда тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?