Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи.

Янги йил базмлари турли хил пақилдоқлар, минифеерверкларсиз ўтмайди.

Ушбу воситаларнинг энг ёмон жихати шундаки, улардан бугунги кунда болалар балки уларнинг ота-оналари ҳам пиротехника воситаларидан фойдланиш қоидаларига риоя қилмасдан нафақат ўзларининг балки жамиятдаги бошқа инсонларнинг соғлигига жиддий хавф туғдириши ҳақида ўйлаб кўрмайдилар. Пиротехника буюмларининг кўчалар ва бошқа жамоат жойларида тўсатдан портлаши оқибатида йўловчилар, айниқса, кексалар чўчиб кетиши, бази пайтларда эса тан жароҳати олиш, ёнғин келиб чиқиши ва ҳаттоки бошқаларнинг ўлими билан боғлиқ бахтсиз ҳолатлар бўлиши мумкин.

Бугунги кунда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчиларни бозорлар савдо расталарида, дўконларда, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум бўлган жойларда учратишимиз мумкин.

Пиротехника воситаларини жамоат хавфсизлигига таъсирини олдини олиш мақсадида юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишининг олдини олиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиясиз пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, ҳудди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2501-моддаси билан пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, ҳудди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ўтказиш анча миқдорда ёҳуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шунга қарамасдан бугунги кунда ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар нафақат ёшлар балки уларнинг ота-оналари томонидан ҳам содир этилмоқда.

Жумладан жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддаси билан биргина, ўтган 2022-йилнинг декабр ойи давомида 8 та шахсга нисбатдан  8 та маъмурий иш кўрилган бўлиб, ҳуқуқбузарларга нисбатдан 16.200.000 (ўн олти миллион икки юз минг)сўм жарима жазоси қўлланилиб,  27.278 (йигирма етти минг икки юз етмиш саккиз) дона ашёвий далил тариқасида олинган  пиротехника воситаларини йўқ қилиш тўғрисида суд қарорлари чиқарилган.

Хулоса қилиб айтганда пиротехника – умр заволи, ушбу турдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун эса жавобгарлик муқаррар.

 

Жиноят ишлари бўйича

Бойсун туман судининг девонхона мудири                                                    З.Баракаев

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?