Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Аҳоли мурожаатларини уйма-уй ўрганиш мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш ишлари секторлар кесимида самарали ташкил қилинмоқда.

Сурхондарё вилоят прокурори С.А.Турдиевнинг ташаббуси билан тасдиқланган ҳафталик тадбирлар иш режасини 16,17,18,19-бандлари ижроси юзасидан жорий йилнинг 16 декабр куни вилоят прокурори ўринбосари Х.Қуллиев ҳамда вилоят прокуратураси маъсул ходимлари Бойсун туманига ташрифи буюрдилар.

Ташриф давомида, дастлаб вилоят прокурори ўринбосари раҳбарлигида тумандаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган, ногиронлиги бўлган ҳамда “Темир дафтар”да турган оилалар холидан хабар олиниб, ушбу оилалардан 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига қўлтиқ таёқ ва ҳасса, шу билан бирга уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари жами 15 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 16 нафар хонадонга 250 кг.дан жами 4 тонна кўмир 10 нафарига суюлтирилган газ балонлар етказиб берилди.

Шунингдек, вилоят прокурори ўринбосари Х.Қуллиев, туман прокурори М.Ҳайитов ҳамда масуллар томонидан тумандаги ижтимоий объектлар, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилганида 33-сонл умумтаълим мактабининг иситиш тизимида муаммолар борлиги аниқланиб, иситиш тизимидаги газ босимининг пастлиги натижада сув етарли даражада исимаётганлиги маълум бўлди ва шу куннинг ўзида иситиш қозонларидаги газ пуркагичлар яроқсизлиги сабабли янгисига алмаштириб берилди.

Бундан ташқари, иш режада белгиланган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида “Беш ташаббус” доирасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи билан танишиш жараёнида туманда тадбирлар ташкил этилиб, унга бевосита ёшлар жалб қилинди. Меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб бўш иш ўринларига ёшларнинг ишга қабул қилиниши таъминланиши билан бир қаторда “Беш ташаббус” доирасида мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар муносиб тақдирландилар.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш борасидаги таклифлари қаноатлантирилиб уларга тикув машиналари ва пайвандлаш ускуналари тарқатилди.

Шу куни аҳоли томонидан бўлган мурожаат ҳамда туманда электр тежамкорлиги борасидаги ишлар ҳам ўрганилди ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2-сектор ҳудудига қарашли “Ширинобод” маҳалласидаги таъмирталаб холга келиб қолган симёғочлар таъмирланиб, ўрни ўзгартириб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, иш режага мувофиқ туманда аҳолини суюлтирилган газ билан узлюксиз таъминлаш борасидаги ишлар ҳам ўрганилди. Хозирда туман газ таъминотида қўшимча заҳира сифатида 260 та газ балонлар мавжудлиги маълум бўлди ва шунга кўра тумандаги маҳаллаларга 90 та газ баллонлар тарқатилиши таъминланди.

Шу куннинг ўзида вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Қуллиев томонидан Бойсун туманида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилиб, “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бир йўлакли 10 та уйларнинг қурилиш жараёни тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида танқидий муҳокама этилиб, кўрсатма ва тавсиялар берилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?