Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг ўринбосари Холбек Рамазонов иштирокида “Туманда табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф қилмасдан фойдаланиш борасида кўрилаётган чоралар" тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида ижтимоий тармоқ фаоллари, ОАВ вакиллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мавзу юзасидан туман туман ҳокимининг ўринбосари Холбек Рамазонов томонидан “Туманда табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф қилмасдан фойдаланиш борасида кўрилаётган чоралар" тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Бугунги кунда ҳаётимизни электр энергияси, табиий газсиз тасаввур қила олмаймиз. Хонадонларимизга зиё таратиб, тун зулматини ҳам бизга сездирмайдиган, қишнинг совуқ кунларида уйларимизни иссиқ ҳарорат билан таъминлайдиган неъматдир улардан оқилона фойдаланишимиз бугунги кунда долзарб мавзуга айланган. Ҳаёт манбаимиз бўлган ичимлик сувининг қадри ҳақида эса гапириб ўтиришнинг ўзи ноўрин, шундай экан ҳар бир фуқаро табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф этмасдан оқилона фойдаланишлари зарурдир.

Сўз ўрнида шуни айтиш жоизки, хозирги кунда электр энергиясига талабнинг ошиб бораётганлиги ҳамда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдори истеъмолчилар талабига нисбатан камлигини эътиборга олиб, барча истеъмолчилар чўлғамли ёритгичлардан кечиб, янги замонавий тежамкор ёритгичларга ўтишлари лозим. Бундан ташқари электр энергияси истеъмолида зарурият бўлмаганда электр ускуналарини ўчириб қўйиш ва керагидан ортиқ ишлатмасликлари лозим.

Корхона ва ташкилотлар, кўча чироқлари ва реклама панелларини кераксиз вақтларда ўчириб қўйишлари, иш якунидан сўнг ёритгичларни ва электр қурилмаларини тўлиқ тармоқдан ўчириб кетишлар лозим.

Юқоридагиларга кўра Бойсун тумани аҳолисини электр энергиясини тежаш бўйича деярли ҳар куни ижтимоий тармоқлар орқали огоҳлантириш ва ижтимоий соҳа объектларига қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун Бойсун туманида 2019-йилда қурилиб фойдаланишга топширилган «Бибиширин» маҳалласидаги 30 дона наъмунали уй-жойлар қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминланган.

Табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланиш учун туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизда коммунал соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида, истеъмолчиларни газ билан таъминлашда асосий эътибор истеъмолчиларнинг табиий газни тежайдиган ва оқилона фойдаланиш имконини берадиган техник асбоб-ускуналардан фойдаланишларига қаратилмоқда.

Жумладан, туманда табиий газдан фойдаланувчи 6101 та аҳоли истеъмолчиларнинг барчасида замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлиб, улардан 4180 тасида табиий газни иқтисод қилувчи стандарт ёндиргич (горелка)лар ўрнатилган.

Хозирги кунда қолган 1921 та аҳоли хонадонларида ҳам стандарт ёндиргичлар ўрнатиш б ўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизда 60 та улгуржи истеъмолчи табиий газ билан таъминланган бўлиб, мазкур истеъмолчиларнинг барчаси замонавий электрон газ ҳисоблагичлар орқали табиий газ билан таъминланган ҳамда уларнинг барчасида замонавий стандарт ёндиргич (горелка)лар ўрнатилган.

Тоза ичимлик суви бўйича: “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖ Бойсун туман бўлими томонидан хизмат кўрсатиладиган 35 та маҳаллалар марказлашган ичимлик суви билан таъминланган (62.3)%, қолган (37.) % аҳоли техника ёрдамида ташиш ва алтернатив ичимлик сув манбалардан фойдаланади.

Ҳозирги вақтда тоза ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва уни исроф қилмаслик борасида бир қанча ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан туман ҳудуддаги марказий кўчаларининг ичимлик суви қувурлари куз-қиш мавсумида дастур асосида таъмирлаб борилмоқда. Шунингдек “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудида жойлашган «Янги Ўзбекистон» масивида 1,5 минг м3 ҳажмга эга сув тўплаш ва тарқатиш ховузи ҳамда диаметри Д-200 лик 6,5 км қувурларини тортиш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда, ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш мақсадида туман аҳолисининг 56% хонадонларига сув ўлчагич асбоби ўрнатилиб, туманда бир ойда 11 минг 807 м3 ичимлик суви тежаб қолинишига сабаб бўлмоқда дейилди ўз маърузасида.

Шунингдек матбуот анжумани якунида ОАВ вакиллари ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб ва тушунчалар бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?