Жорий йилнинг ноябр ойида Бойсун туманидаги солиқ тўловчилар томонидан жами 3568,0 млн сўм солиқ тўланди.
Жумладан:
жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 160,1 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 64,9 млн сўмга ёки 168,2 фоизга;
жисмоний шахслар ер солиғидан 358,3 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,2 млн сўмга ёки 155,1 фоизга;
АОСдан 243,8 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 139,6 млн сўмга ёки 233 фоизга;
ЖШОДСдан 2545,6 млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 421,0 млн сўмга ёки 155,0 фоизга ўсишга эришилди.
Хабарингиз бор Президентимизнинг «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ва замонавий ёндашувлар асосида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2022-йил 1-ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди ва ноябр ойининг ўзида 382 нафар туманимиз фуқаролари ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Бу ўтган октябр ойига нисбатан 324 нафарга кўпдир.
Ноябр ойида 10 нафар жисмоний шахслар ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладилар. Шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳамда тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган 9 нафар ЯТТлар қайта давлат рўйҳатидан ўтдилар.
“Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, 93 тага яқин муаммолар ижобий ҳал этилди.
Жумладан:
5 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда;
78 нафар тадбиркорларга Давлат солиқ қўмитасининг автоматлатлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини ўргатишга кўмаклашилди.
Ноябр ойида 80 та кўчмас мулк ижара шартномалари тузилиб, жорий йилнинг 11 ойи давомида тузилган жами кўчмас мулк ижара шартномалари сони 251 тага етди.
Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 17 та корхонада норасмий ишлаётган жами 55 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Жумладан:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 34 нафар:
савдо ва умумий овқатланиш корхонарларидаги 18 нафар:
қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 3 нафар:
Ҳурматли солиқ тўловчилар! Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, таълим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Шу боис солиқларни тўлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Баҳриддин Акрамов,
Бойсун туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024