Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Конститутциямизнинг 30 йиллиги байрами арафасида тумандаги “Пасурхи” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда юртимизда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида кенг кўламли ишлар ва ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманда 2018 йилда фақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, уларнинг сони 10 та эди холос.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Бойсун туманида жами 120 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган уч йилга нисбаттан 89 тага кўп яъни 820 фоизга ўсиш демакдир.

Жумладан, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 20 тага, давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 8 тага ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 72 тага етказилди. Натижада, тумандаги 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамров даражаси 7,6 фоиздан 57,3 фоизга оширилди.

Ҳозирги вақтда мактабгача таълим ёшидаги 10 минг 987 нафар болалардан 6 минг 300 нафари қамраб олинган.

Бугун Конститутциямизнинг 30 йиллиги байрами арафасида тумандаги “Пасурхи” маҳалласида жойлашган 120 ўринга мўлжалланган Инвестиция дастури қиймати
4 млрд. 153 млн. сўмлик бўлган 20-сонли давлат мактабгача таълим таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Айни вақтда “Пасурхи” маҳалласида 200 нафарга яқин 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 120 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ташкилотга ҳудуддаги жами 40 нафардан ортиқ педагог ва ишчи ходимлар ишга қабул қилинади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотини фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?