Барчамизга маълумки, давлатимиз, хусусан иқтисодиётимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. Шу боис уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.
Давлат солиқ органлари томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам тарзда бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида туманимизда “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар иштирокида 6 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилиб, соҳалар кесимида 1 та давра суҳбатлари ўтказилди.
Бундан ташқари йил бошидан бугунги кунга қадар туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 493 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 286 таси Туман ДСИ солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 493 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 216 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 160 нафар тадбиркорларга “E-imtiyoz”, “E-ijara” ҳамда “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.
Туманимиз ҳудудидаги тадбиркорлар билан доимий тарзда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида 286 та корхонада меҳнат қилаётган 1158 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 47 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 905 нафар, қурилиш корхоналарида 22 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 188 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 1,1 млрд.сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
2022 йилнинг октябрь ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 5 млрд 293,0 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 608,4 млн. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 3 млрд. 269,3 млн. сўм ёки 61,8 фоизи юридик шахслар, 1 млрд. 515,7 млн сўми ёки 28,6 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-мулоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Баҳриддин Акрамов,
Бойсун туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024