Бугун Бойсун туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари Холматжон Қуллиев, туман прокурори Мирзоҳид Ҳайитов, вилоятдаги мутасадди ташкилот раҳбарлари тумандаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг муаммолари, таклифлари ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, банклар томонидан тадбиркорларга ажратилган муаммоли кредитлар бўйича музокаралар қилиниб, кўрсатма ва таклифлар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024