Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим: Фуқаролар қабули

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида хафтанинг сешанба куни Бойсун тумани ҳокимининг фуқаролар қабули куни ўтказилиб келинмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари тегишли ташкилот ва корхна раҳбарлари ҳамда 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 25 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Шунингдек фуқаролар томонидан суд ва ўзаро жанжал, ажрим, алимент ундириш масалаларида билдирилган мурожаатларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?