Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Юксак мукофот муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун юртимиздаги бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида «Содиқ хизматлари учун» медали билан Саидов Одилбек Кудратович – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳам бор.

Давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилган  Саидов Одилбек Кудратовични туман ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?